17:04 / 17.02.2016
6228

"Насаф" жамоаси 2016 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди

17 февраль куни Тошкент шаҳридаги "Бунёдкор" стадионида Қаршининг "Насаф" ҳамда Тошкентнинг "Пахтакор" клублари ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув бўлиб ўтди.

Ўйинда қаршиликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Ўйиндаги ягона гол 40-дақиқада Артур Геворкян томонидан урилган. "Пахтакор" футболчиларида ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлсада, пойтахтликлар амалда бунинг уддасидан чиқа олишмади.

Шу тариқа "Насаф" Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.

Ўйин якунида Фарҳод Магомедов жамоа сардори Артур Геворкянга Ўзбекистон суперкубогини топширди.

Ўзбекистон Суперкубоги
"Насаф" - "Пахтакор" — 1:0
Гол: Геворкян (40)
"Насаф": Қувватов, Каримов, Аъзамов, Бойдуллаев, Муҳаммадиев, Раҳматов, Раҳматуллаев, Абдураҳимов, Абдухолиқов, Геворкян, Шомуродов.
"Пахтакор": Рибкин, Ҳошимов, Болтабоев, Тожиев, Исматуллаев, Аҳмедов, Искандеров, Каримов, Андреев, Машарипов, Сергеев.
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Top