Жаҳон | 22:17 / 17.02.2016
8618
1 дақиқада ўқилади

Анқарада кучли портлаш содир бўлди

Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги Қизилой туманида ҳарбийлар ётоқхоналари жойлашган ҳудудда кучли портлаш содир бўлган. Бу ҳақда NTV телеканали хабар тарқатди.

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли ҳам бу ҳодиса ҳақида расмий чиқишида маълум қилган.

CNN Turk телеканали маълумотига кўра, портлаш туфайли жароҳатланганлар бор. Қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машиналари ва бошқа махсус хизматлар йўл олган.

Портлаш Тошкент вақти билан соат 21:30дан ўтиб содир бўлган. Портлаш овози шаҳарнинг турли чеккаларида эшитилар даражада қаттиқ бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ҳудуддаги ётоқхона биноси олдига ҳарбий машина келган вақтда содир бўлган. Портлашдан кейин ёнғин чиққан, бино устини қуюқ қора тутун қоплаган.

Тахминларга кўра, бу портлаш курдлар томонидан содир этилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш