16:24 / 17.02.2016
2188

Пекинда Жанубий Хитой денгизи ҳудудига хитойликларнинг ракета мажмуалари жойлаштирилгани ҳақидаги хабар рад қилинди

Хитой Халқ республикаси ташқи ишлар вазири Ван И Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудда барпо қилинган сунъий ороллардан бирига хитойликларнинг "ер-ҳаво" типидаги ракета мажмуалари жойлаштирилгани ҳақидаги хабарни рад қилди.

Унинг айтишича, бу Ғарбдаги ОАВ ўйлаб топган уйдирма.

Хитойлик вазир Хитой томонидан ҳудудда кемалар учун маёқлар ўрнатилаётганига кўпроқ эътибор қаратишга чақирган.

Бундан олдинроқ, Fox News нашри орқали Хитой Жанубий Хитой денгизидаги Вуди оролида ҳар бири 8 ЗРК (зенит ракета мажмуаси) га эга, камида 2та батарея ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.

ХХР ракета мажмуалари Жанубий Хитой денгизининг баҳсли оролларида пайдо бўлди

Тайван президенти Жанубий Хитой денгизидаги вазият жиддийлашганини маълум қилди

Top