15:27 / 17.02.2016
4644

Тошкентда Dots Donuts қандолатхонаси очилди

Тошкент шаҳрида 13 февраль куни Dots Donuts кулчахонаси ишга тушди. Ширинликни хуш кўрувчи мижозларга 30дан ортиқ турдаги ранг-баранг кулчалар тақдим этилади.

Очилиш маросимида биринчи ташриф буюрган 10 харидорга 20 фоизлик чегирма сертификатлари топширилди.

Бундан ташқари, барча иштирокчиларга махсус лотереяда қатнашиш учун рақамлар тарқатилди ва ғолиблар бепул кулчалар билан тақдирланди.

Хонанда Лола эса мазкур кулчахонани очиб бериб, йиғилганларни ўз қўшиқлари билан мамнун этди.

Американинг машҳур Dunkin Donuts ширинлигини эслатувчи мазкур кулчаларни энди Ўзбекистон пойтахтида ҳам топиш мумкин.

Top