11:18 / 18.02.2016
3579

АҚШ МХА раҳбари: Париждаги терактлар олдини олиш мумкин эди

АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги директори адмирал Майк Рожерс Париждаги террористик актнинг олдини олиш мумкин эди, деган фикрда.

"Агар террористларнинг мобил телефонларида суҳбатларни шифрлаш имкониятини тақдим этувчи иловалар бўлмаганида, балки, Париждаги тўполон содир бўлмаган бўларди", дейди адмирал.

У экстримистлар суҳбатларининг айримлари шифрланганлиги учун ўз вақтида тайёрланаётган терактни бартараф қилишнинг имкони бўлмаганини тан олди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, масъулиятини ИШИД ўз зиммасига олган Париждаги давомли терактлар 13 ноябрь куни Stade de France стадионида, Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини чоғида содир бўлган. Айни ўша вақтда доим гавжум бўладиган Шарон ва Вольтер, Фонтен-о-Руа ва Алибер кўчаларида ҳам қуролли ҳужумлар амалга оширилган. Bataclan концерт залида эса тартибсиз ўқлар узилган. Натижада 130 киши ҳалок бўлди, улардан 90 нафари концерт залидаги қурбонлар. Шунингдек, юзлаб кишилар бу хунрезлик туфайли жароҳатланган.

Top