Жаҳон | 14:00 / 18.02.2016
4452
1 дақиқада ўқилади

Россияда ИШИДга қўшилмоқчи бўлганларга сохта ҳужжат таёрлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва вилоятида “Ислом давлати” террорчилар ташкилоти сафларига кетишга ҳозирлик кўрган россияликларга сохта ҳужжатлар тайёрлаган 14 нафар одамни қўлга олди. Бу ҳақида РИА «Новости» хабар тарқатди.

Россия ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган махсус операцияда халқаро миқёсдаги жиноий гуруҳнинг асосий мижозлари Россия ва МДҲ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролари экани аниқланди.

ФХХ жиноий гуруҳ аъзоларининг «соҳта ҳужжатларни жангарилар, ИШИД сафида Суриядаги жангларда қатнашиш учун чақирилганлар ва бир гуруҳ ноқонуний мигрантларга ҳам тайёрлаш билан шуғулланиб келган”ини тасдиқлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш