10:01 / 18.02.2016
14087

Саудия шаҳзодаси "филлик дарди"га даво топишга буйруқ берди

Саудия қироллиги оиласи вакили 20 йилдан бери "филлик" касаллигидан азият чекаётган одамни даволаш учун буйруқ берди.

Мадина шаҳрининг ғарбий қисмида масжид хизматчиси бўлиб ишловчи бу одам аҳволи оғирлашгач, ўтган ҳафтада Саудия газеталари орқали ёрдам сўраб мурожаат қилган.

“Сада” газетаси Мадина амири шаҳзода Файсал ибн Салмон беморни Саудия Арабистонида ёки бошқа мамлакатдаги махсус тиббиёт марказларида даволаш учун кўрсатма берган.

“Биз шаҳзодадан ушбу беморни зудлик билан даволаш юзасидан телефон орқали кўрсатма олдик”, деди губернатор Отман ал-Аркани.

Маълумот учун, филлик касаллиги туфайли инсон танасининг қисмлари улкан ҳажмларда шишиб кетади.

Top