Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:20 / 19.02.2016
4408
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Туркияни эътиборни ИШИДга зарбалар беришга қаратишга чақирди
АҚШ Туркияни эътиборни ИШИД жангариларига зарбалар беришга қаратишга чақирди, деб айтди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
"Биз эътиборни ИШИДга қарши зарбалар беришга мужассамлаштиришга чақирамиз, у бизнинг умумий душмандир", деб айтди Кирби.
Кирби АҚШ Суриядаги курдлар эгаллаётган ҳудуднинг кенгаётганидан хавотир билдираётганини таъкидлаб ўтди ва уларни тўхташга чақирди.