17:26 / 19.02.2016
6052

Берлин метросида жиҳозланган ётоқхона топилди

BVG Берлин транспорт компанияси февраль ойи ўрталарида пойтахт метросининг фойдаланилмайдиган туннелида кроват, кресло, телевизор ва тувакда гули бор хона топиб олди.

Компания ходимларининг сўзларига кўра, бу кроватда анчадан буён ҳеч ким ётмаган, лекин номаълум шахслар гулларни доим суғориб туришган.

Бу хонани кимлар ва нима учун ташкил этишгани ҳали номаълум.

2004 йили полиция Париж катакомбалари (Париждаги сунъий ер ости туннел ва ғорлар) да шаҳар электротизимига ноқонуний уланган махфий кинотеатр топган эди.

Top