Спорт | 21:00 / 19.02.2016
6144
1 дақиқада ўқилади

Футзал бўйича Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон Эронга қарши ўйнайди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг финалида Эрон билан баҳс олиб борадиган бўлди.

Форслар ярим финалда Вьетнамни йирик ҳисобда мағлуб этди. Эроннинг 13та голига вьетнамликлар бор-йўғи 1 марта жавоб қайтара олишди.

Бронза медали учун эса Вьетнам ва Таиланд терма жамоалари майдонга чиқишади.

Финал ва 3-ўрин баҳслар 21 февраль, якшанба куни соат 16:00да "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эрон - Вьетнам 13:1
Голлар: Маҳди Жавид 2, 20, 32, Фарҳад Таваколи 8, 8, 20, 22, Ҳамид Аҳмади 13, Ҳуссайин Тайеби 16, 27, Алиризо Вафои 26, Муҳаммад Кешаварз 37, 39- Пхунг Тронг Луан 17
Эрон: 1.Сепехр Муҳаммади, 5.Ҳамид Аҳмади, 7.Асгхар Ҳассанзода, 8.Гходрат Баҳадори, 14.Маҳди Жавид.
Вьетнам: 2. Нгуйен Ван Хеи, 3. Ле Квок Нам, 9. Дуонг Ан Тунг, 10. Нгуйен Бао Куан, 11. Тран Ван Ву.