19:21 / 19.02.2016
1932

Погба: Ҳозир «Ювентус»даман, лекин келажакда Гвардиола билан бирга ишлашни истайман

Италиянинг «Ювентус» жамоасининг франциялик яримҳимоячиси Поль Погба ўзининг испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола билан бирга ишлаш истаги ҳақида айтиб ўтди.

«Гвардиолада улкан тажриба ва футболга ўзига хос қарашлар мавжуд. У шундай мураббийки, қаерда ишласа ҳам футболчиларида ўзига нисбатан ҳурмат уйғота олади.

У ҳамиша қойил қолдириш ва сизга ниманидир ўргатиш билан банд бўлади. У замонавий футбол учун намуна. Эшитишим бўйича, у ўзи ишлаган жамоанинг ҳар бир футболчисига алоҳида муносабат билан ёндашади.

Мен айни вақтда «Ювентус» аъзосиман, лекин келажакда у билан бирга ишлашни истайман», дейди Погба.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «Бавария»ни бошқариб турган Гвардиола мавсум якунида «Манчестер Сити»да иш бошлайди.

Top