Технология | 14:29 / 19.02.2016
8976
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятидаги Wi-Fi мавжуд жойларни биласизми?

Ҳозирда ҳукумат топшириғига биноан Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятидаги аэропорт, вокзал, меҳмонхона ва бошқа сайёҳлик объектларида Wi-Fi зоналар фаолияти йўлга қўйилган. Бу ҳақида Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўрнибосари А.Файзуллаев “Даракчи” нашрида маълум қилди. Улар билан танишинг:

Хоразм вилоятида: “Ичан қалъа” музейи, Урганч шаҳри аэропорти ва Урганч шаҳри Марказий темир йўл вокзали;

Қашқадарё вилояти: Қарши шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, “Абдулазиз” мадрасаси, “Абу Убайда ибн ал Жарроҳ” мажмуаси, шаҳар Ўлкашунослар музейи, “Шаҳрисабз” меҳмонхонаси, “Дорус-саодат” мажмуаси, “Оқсарой” мажмуаси, “Кўк гумбаз” мажмуаси, Амир Темур музейи;

Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳри аэропорти ва темир йўл вокзали, “Меридиан” меҳмонхонаси, “Сурхон” меҳмонхонаси, “Ал-Ҳаким ат-Термизий авлиё ота” мақбараси;

Тошкент вилояти: “Чинарас” ресторани, “Хумсон”, “Арчазор”, “Кумушкон”, “Горняк” МТМК, “Хўжакент” дам олиш ҳудудлари, Янгиобод Чотқол Марварид” сайёҳлик маркази.

Тўлов карталари ёрдамида Wi-Fi тармоғида мавжуд бўлган барча объектларда интернет хизматидан фойдаланиш мумкин. Хизматларга уланиш ва тўлов карталарини сотиш “Ўзбектелеком” АК савдо офислари, меҳмонхона ва сайёҳлик объекти маъмурияти томонидан амалга оширилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш