14:15 / 19.02.2016
3203

Роналдо: Левандовски, Суарес ва Бензема - замонавий футболнинг энг кучли ҳужумчилари

Бразилиялик собиқ футболчи Роналдо кимларни замонавий футболнинг энг кучли ҳужумчилари сифатида билишини айтиб ўтди.

«Айни вақтда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси? Мен фақат бир кишининг номини айта олмайман. Улар - Роберт Левандовски, Луис Суарес ва Карим Бензема. Мен учун уларнинг барчасини бир савияда деб биламан.

Мен билан бирга ўйнаган энг кучли футболчилар борасида алоҳида кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин. Мен дунёнинг энг кучли ўйинчилари билан бир даврда бирга тўп сурганман.

Шундай экан, бутун бошли рўйхат тузишим ва шунда ҳам адашиб кетишим мумкин. Чунки менинг дўстларим ва жаҳон чемпионларининг барчаси унга сиғмай қолади. Хаёлга илк бор Неста, Занетти, Пирло, Мальдини, Фигу, Рауль, Баджо ва Стоичков номлари келмоқда.

Яна кўплаб жуда кучли футболчилар бор. Улар билан турли клубларда ва Бразилия терма жамоасида бирга ўйнаганман. Кўриш мумкинки, бу юлдузли футболчиларнинг узун рўйхати тугамайди», дейди Роналдо.

Top