08:21 / 19.02.2016
8939

Россия президенти маъмуриятида бомба қўйилгани ҳақида хабар қилган кимса ушланди

Москвада Россия президенти маъмуриятида бомба қўйилгани ҳақида хабар берган кимса топилди ва қўлга олинди, деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Интерфакс" ахборот агентлиги.

Манба маълумотига кўра, қўлга олинган эркак олдидан унинг руҳий носоғлом эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар топилган.

Бу орада Россия Федерал қўриқлаш хизмати расмий вакили Сергей Девятов бомба ҳақида аноним хабар олинганини тасдиқлади, бироқ бинода ўша вақтда бўлган ходимлар эвакуация қилинмаганини айтди.

Аввалроқ Москвадаги бир неча дўконлар ва "Ашан" гипермаркетларидан бомба хавфи сабабли 10 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилингани маълум қилинганди.

Шунингдек, президент маъмурияти ва ГУМ биноларидан ҳам одамлар эвакуация қилингани ҳақида хабарлар берилган.

Top