22:09 / 20.02.2016
3624

The Economist: британ газеталарининг савдолари 36 фоизга тушиб кетди

Британиянинг The Economist журнали Буюк Британияда матбуот инқирозга учраётганини қайд қилди. 2009 йилдан газеталарнинг босма версиялари савдоси 36 фоизга тушиб кетди, уларнинг мамлакат реклама трафигидаги улуши ундан ҳам хавфлироқ даражада, яъни 2009 йилдаги 25 фоиздан 2015 йилдаги 10 фоизга тушиб кетган. Журналнинг баҳолашича, босма ОАВ бозорини 2005 йилдан бошлаб 200 дан кўпроқ маҳаллий нашрлар тарк этган.

"Омон қолган" нашрлар ҳам кўпроқ интернет версияга ўтмоқда. Бунга мисол тариқасида бутун дунёда энг кўп ўқиладиган инглиз тилидаги Daily Mail ва The Guardian нашрлари келтирилди. Бироқ интернет-рекламадан олинадиган даромад нашрларнинг босма версияларига кетадиган харажатларни қоплай олмайди. Economist мисол тариқасида Guardian нашри йил якнуларига кўра 53 млн фунт стерлинг соф зарар кўришини келтириб ўтди, бунинг натижасида нашр харажатлар ва ходимларини қисқартириш ва ҳамроҳ хизмат ва контент: танишувлар, воқеаларни ёритиш сайтлари ва хомийлик контентига эътиборни қаратиш режалари ҳақида эълон қилди.

Top