19:51 / 21.02.2016
3097

Рим папаси бутун дунёда ўлим жазосини тақиқлашга чақирди

Рим папаси Франциск барча давлатлар ҳукуматларини ўлим жазосининг тўлиқ бекор қилиниши бўйича келишувга эришишга чақирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Мен ўлим жазосининг бекор қилиниши бўйича халқаро келишувга эришилиши учун ҳукмдорларнинг виждонига мурожаат қилмоқчиман. Ва улардан католик бўлганларига бу раҳм-шафқат йили бирорта ҳам ўлим жазоси ижро этилмаслиги учун мардонавор ва намойишкорона иш қилишларини таклиф қиламан", деб айтди понтифик ҳар якшанба куни ўтказиладиган Angelus маърузаси давомида.

Таъкидланишича, папанинг бу гаплари Ватикандаги Авлиё Пётр майдонида йиғилган диндорларнинг гулдирос қарсаклари билан кутиб олинди. "Эртага Римда "Ўлим жазосисиз дунё учун" халқаро анжумани бўлиб ўтади. Умид қиламанки, бу анжуман ўлим жазосининг бекор қилинишига янги импульс беради", деб айтди Рим папаси.

Top