17:15 / 21.02.2016
4146

Сноуден одил судга кафолат берилса, АҚШга қайтишини айтди

АҚШ махфий хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден қандай шартлар билан АҚШга қайтиши ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда WMUR9 телеканалида маълум қилинган.

Сноуден агарда унга одил суд кафолатланса, АҚШга қайтиши мумкинлигини айтган.

"Мен ҳукуматга, агар менга жамият ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган одил судни кафолат қилиб берса, унинг давомида мен жамоатчилик манфаатлари йўлида ўзимни ҳимоя қила олсам ва ҳаракатларимни тушунтира олсам, АҚШга қайтишимни айтгандим", дейди Сноуден.

Бундан олдинроқ, Европарламент Европа Иттифоқи мамлакатларига Эдвард Сноуденни "ҳар қандай таъқиб"ни тўхтатиш ҳақида резолюциясини қабул қилганди.

Сноуден Америка махфий хизматлари глобал кузатуви ҳақидаги махфий маълумотларини ошкор қилгани учун таъқиб қилиниб келинади.

Top