13:05 / 21.02.2016
2822

Суриянинг Ҳомс шаҳридаги теракт туфайли 14 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Ҳомс шаҳрида содир этилган 2та теракт 14 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда AFP шаҳар шифохонасидаги манбасига асосланиб, хабар тарқатган.

Бундан ташқари, портлашлар туфайли 10дан ортиқ киши жароҳатланган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, Ҳомс шаҳридаги Аз-Заҳро кварталида террорчи ҳудкуш томонидан содир этилган теракт туфайли 14 киши ҳалок бўлган, камида 10 киши жароҳатланган. Шифохонага одамларни олиб келиш ишлари давом этмоқда", дейилади манба хабарида.

Суриянинг Ҳомс шаҳрида 2та теракт содир бўлди

Top