Ўзбекистон | 14:46 / 21.02.2016
11944
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида Афғонистондаги зилзила таъсири сезилди

Бугун, 21 февраль куни соат 14:13да Тошкент шаҳри аҳолиси кучсиз зилзилани сезишди.

Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази хабарига кўра, зилзила ўчоғи Афғонистонда, Ҳиндикуш вилояти ҳудудида, Афғонистон пойтахти Кобулдан 262 км шимоли-ғарбда, Файдзобод шаҳридан 57 км жанубда ва Жарм шаҳридан 29 км жануби-ғарбда 174 километр чуқурликда жойлашган. Магнитудаси 5,5 га тенг бўлган.

Бу зилзила Тошкент шаҳрида тахминан 2 балл даражасида сезилган.