22:36 / 22.02.2016
5511

Oppo компанияси A30 смартфонини тақдим этди

Oppo компанияси Qualcomm ва ОС Android 5.1.1 Lollipop аппарат платформалари асосида A30 смартфонини тақдим этди.

Янги қурилма Snapdragon 801 процессорига эга. Бу чип Krait 400 4та ҳисоблаш ядролари (бундай ҳолда иш частотаси 2,3 ГГц ни ташкил этади) ва Adreno 330 тезлатгичи билан жиҳозланган. Оператив хотира ҳажми 3 Гбайтга тенг.

Сенсорли дисплей диагонали бўйича 5 дюйм ҳажмга эга бўлиб, 1920 × 1080 пикселлар (Full HD формати)га етади. Орқа томон корпусида 13 мегапикселли камера мавжуд. Селфи-тасвирлар ва видеоқўнғироқлар учун 8 мегапикселли сенсор билан олд камера ишлайди.

Қурилма 16 гигабайтли доимий хотира, симсиз алоқани таъминловчи Wi-Fi 802.11n ва Bluetooth 4.0, GPS/ГЛОНАСС навигацион қабул қилувчи датчиклар тўпламига эга.

2525 мА•ч сиғимли аккумулятор батареясидан қувватланади. Ўлчамлари - 140 × 69 × 6,9 мм, оғирлиги — 138 граммни ташкил этади. Мобил тармоқларда LTE 4-авлодини кўтара олади. Қурилманинг нарҳи ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Top