Жамият | 11:24 / 22.02.2016
6920
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда болалар овқатларида ГМО бўлиши тақиқланади

Ўзбекистонда “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга болалар овқатларида ГМО қўллашни тақиқловчи қўшимча киритиш режалаштирилмоқда.

"Бундан ташқари, режада ГМО (генетик модификацияланган организм, ёки ирсий ўзгартирилган организм деб ҳам аталади) сақловчи озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва тарқатишни ҳуқуқий чеклаш ҳам назарда тутилган", деб хабар беради gazeta.uz сайти.

Қонунга киритиладиган тегишли қўшимчаларни тайёрлаш Ўзбекистон президенти Ислом Каримов томонидан 9 февраль куни тасдиқланган 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури асосида амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш