Жамият | 10:29 / 22.02.2016
5702
1 дақиқада ўқилади

Руминияда рекорд даражадаги тезлик учун жарима қўлланди

Руминиялик ҳайдовчи 246 км/соат тезлиги учун жазоланади. Бу Руминия йўлларида қайд этилган энг юқори тезлик ҳисобланади.

Руминия йўл харакати полицияси Трансильваниянинг Турда-Борш автомобил йўлларида ўз машинасида соатига 246 километр тезликда ҳаракатланаётган ҳайдовчини қўлга олишди, деб хабар беради Укринформ.

Полициянинг маълумотига кўра, 26 ёшли тезликсевар ҳайдовчи 200 евро жаримага тортилган ва уч ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган.

Рекорд ўрнатган машина русуми маълум қилинмади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш