22:16 / 22.02.2016
4204

Тожикистонда халқаро аэропортларга янги раҳбарлар тайинланди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Қўрғон-тепа ва Хўжанд халқаро аэропортлари раҳбарларини ўзгартирди.

Эмомали Раҳмоннинг расмий сайтида маълум қилинишича, Маруф Махмудзода "Хўжанд халқаро аэропорти" очиқ акциядорлик жамияти бош директори лавозимидан озод этилиб, Қўрғон-тепа халқаро аэропорти бош директори этиб тайинланди.

Хўжанд халқаро аэропорти бош директори этиб эса Қурбон Алимардон тайинланди. Михаил Леонов Қўрғон-тепа халқаро аэропорти бош директори лавозимидан озод этилди.

Top