14:23 / 23.02.2016
2260

Афғонистоннинг Қундуз вилоятида рўй берган портлаш туфайли 8 киши жабрланди

23 февраль куни Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрида рўй берган портлаш туфайли камида 8 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш шаҳар бош майдони яқинидаги автомобилга ўрнатилган қурилманинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида содир этилган.

Ҳозирча бу портлаш учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.

Top