16:13 / 23.02.2016
2067

Буффон: «Бавария»га қарши ўйинга 3 йил олдингидан кўра ўзимизга кўпроқ ишонч билан тушамиз»

«Ювентус» жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон ЕЧЛнинг нимчорак финалида «Кўҳна синьоралар»нинг «Бавария»га қарши ўйини ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Албатта бизни олдинда „Бавария“га қарши ўта жиддий ўйин кутиб турибди. Бу жамоанинг заиф нуқталари деярли йўқ.

„Ювентуса“ ҳақида ҳам яхши фикрлар билдириш мумкин, биз мавсум давомида ўйинимизни кучайтириб келдик.

3 йил олдин „Бавария“ билан тўқнаш келганимизда бу жамоани тўхтатишнинг иложи йўқ эди ва якунда улар ЕЧЛда ғалаба қилишди. Ўшанда 2 учрашувни ҳам 0:2 ҳисобларида бой бергандик, лекин бу бизнинш жуда кучсиз бўлганимизни ҳам англатмайди.

„Бавария“ ҳамиша турнир фаворитларидан бири бўлиб келган. Улар ўз ўйинларини кўрсата олмаган вақтларида ҳам ярим финалга чиқишган.

Бизнинг вазифамиз рақибни енгиш ва Мюнхенга, иккинчи ўйин учун хотиржамлик билан йўл олишни таъминлаш.

Бу ўйин ярим финалга тўғри келганида яхшироқ бўларди», дейди Буффон.

Top