14:36 / 23.02.2016
6026

Жиззахда «Ўзбекистон бағри кенг диёр» номли фотокўргазма ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб «Ўзбекистон бағри кенг диёр» номли фотокўргазма ўтказилмоқда.

Жиззах вилоят Маънавият тарғибот марказида ташкил этилган мазкўр фотокўргазмада мустақил юртимизнинг 24 йил давомида эришган ютуқлари акс этган 50 га яқин фотосурат, спортчиларимиз томонидан халқаро ареналарда қўлга киритилган ғалабалр акс этган 50 га яқин суратлар ҳамда кўргазмага асосий урғу берган «Диний бағрикенглик» йўналишида 100 га яқин маънавий қадриятларимиз тиклаш борасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз Хива, Андижон, Фарғона, каби шаҳарлардаги тарихий ёдгорликларни тикланиш давомида олинган фотосуратлар жой эгаллаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларини акс эттирувчи 120 дан ортиқ таниқли фото санъат усталари Абдуғани Жума, Владимер Шлосберг ва Михаил Левковичларнинг фотолавҳалари томошабинлар ихтиёрига хавола этилган.

 

Жиззахдан «Kun.uz» мухбири Акмал Бинокулов

Top