13:55 / 23.02.2016
2848

ОАВ: Неймар "Барселона" билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар жамоа билан шартномасини узайтириш бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда Cadena COPE радиоси хабар тарқатди.

Испан радиоси маълумотларига ишонадиган бўлсак, томонлар шартнома яна уч йилга узайтиришга келишиб олишган. Бразилия терма жамоаси сардорининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Неймарни "Реал", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари унинг шартномасида кўрсатилган 190 миллион евро товон пули эвазига бўлсада сотиб олишга тайёрлигини билдирганди.

Неймар "Барселона" сафига 2013 йилда Бразилиянинг "Сантос" жамоасидан 57,1 млн евро эвазига келиб қўшилган, кейинроқ каталонияликлар раҳбарияти унинг трансфери учун жами 100 млн евро сарфлангани ҳақида маълум қилганди.

Жорий мавсумда Неймар каталонияликларнинг барча турнирлардаги ўйинларида 32та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол уришга муваффақ бўлган.

Top