08:50 / 23.02.2016
3061

Сурия мухолифати халқаро кафолатларга амал қилинса ярашувга рози бўлишини маълум қилди

Сурия мухолифати халқаро кафолатларга амал қилинса, Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартиби киритилишига рози бўлишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Суриянинг собиқ бош вазири, Ар-Риёдда шакллантирилган музокаралар бўйича олий қўмита координатори Риёд Хижоб маълум қилди.

Дипломатик манбаларнинг маълумотларига кўра, Россия ва АҚШ Сурияда 27 февралдан ўт очишни тўхтатиш тартиби киритилишига келишиб олдилар.

Top