19:29 / 24.02.2016
2318

Airbus 2015 йил келишувлари бўйича рекорд ўрнатди

Аэрокосмик Airbus концерни 2015 йил ҳисобига кўра рекорд даражадаги 2,7 миллиард евролик битимлар имзолади.

Airbus’нинг соф даромади 2014 йилга нисбатан 15 фоизга ошди ва 2,7 миллиард еврони ташкил этди. Умумий маҳсулот айланмаси 6 фоизга ошди ва 64 миллиард еврога етди.

2015 йилда Airbus умумий қиймати 159 миллиард евролик битимлар имзолади. Шундай қилиб, 2015 йил сўнгида компания 1 триллион евро миқдоридаги буюртмалар портфелига эга бўлди. Бу концерн учун рекорд даражадир.

Top