Жамият | 14:10 / 24.02.2016
2878
1 дақиқада ўқилади

Берлускони вегетариан бўлишга қарор қилди

Италия собиқ бош вазири, “Олға, Италия” партияси раҳбари Сильвио Берлускони гўштдан воз кечишга қарор қилди.

“Кушхонага, яъни ўлимга бораётган ҳайвонларнинг изтироблари ҳақида ўқиганимдан бери менда гўшт ейиш истаги йўқолиб қолди. Мен бемалол гўштсиз яшай оламан”, -маълум қилди 79 ёшли сиёсатчи.

У бу қарорни қабул қилганига кўп бўлмади. Мақсади жиддийлигини кўрсатиш ниятида у Милан атрофи Аркор шаҳарчасидаги вилла ошпазига гўштли рагу тайёрламаслигини буюрган, деб хабар беради Corriere della Sera.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров