Жаҳон | 23:17 / 24.02.2016
3365
1 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Яманга нисбатан санкцияларни бир йилга узайтирди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланаётган Яман ҳукумат кучлари ва шиа исёнчилари ўртасида қуролли ихтилоф давом этаётган Яманга нисбатан санкцион тартиб амал қилишини бир йилга, яъни 2017 йил 26 февралгача узайтирди.

Айни вақтда санкциялар таъсири остида фақатгина исёнчилар вакиллари, жумладан исёнчиларнинг етакчилари Абдулмалик ал-Хусий ва Абдуллоҳ Яҳё ал-Ҳаким,
Яманнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Салоҳ, Салоҳнинг ўғли Аҳмад Абдуллоҳ Салоҳ қолмоқда. Санкциялар активларнинг музлатилиши, сафарларга чекловлар, исёнчиларга қурол-аслаҳа, транспорт воситалари ҳамда қурилмалар етказиб беришга тақиқловни ўз ичига олади.