09:08 / 24.02.2016
3058

ЕЧЛ. «Ювентус» «Бавария» учрашувида дуранг қайд этилди

23 февраль оқшомида ЕЧЛнинг нимчорак финал босқичи доирасидаги яна бир учрашув Туринда, "Ювентус" ва "Бавария" жамоалари ўртасида ўтказилди.

Ўйиннинг биринчи бўлими германияликларнинг устунлигида ўтди ва бўлим сўнгида мюнхенликлар Томас Мюллернинг голи эвазига ҳисобни очишди. Иккинчи бўлим бошида Арьен Роббен орадаги фарқни иккита голга оширди.

Мезбонлар ўйин охирига қадар мағлубиятдан қутулиб қолишди. Аввалига, 63 дақиқада Дибала ҳимоячиларнинг хатосини голга айлантирган бўлса, 76 дақиқада Стураро қанотдан етказилган узатмани дарвозага жойлади.

Шу тариқа, дастлабки ўйинда томонлар жанговар дурангга имзо чекишди. Жавоб ўйини 2 ҳафтадан кейин "Алянц Арена"да бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, нимчорак финал, дастлабки ўйин
Ювентус Италия – Бавария Германия 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 43 Мюллер, 0:2 – 55 Роббен, 1:2 – 63 Дибала, 2:2 – 76 Стураро.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Эвра, Лихтштайнер, Бардзальи, Куадрадо, Хедира (Стураро, 69), Маркизио (Эрнанес, 46), Погба, Дибала (Мората, 75), Манджукич.
Бавария – Нойер, Лам, Бернат (Бенатия, 74), Алаба, Роббен, Видаль, Алькантара, Киммих, Дуглас Коста (Рибери, 84), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Дуглас Коста (20), Левандовски (70), Мората (79), Видаль (90).

Top