16:40 / 24.02.2016
2541

Ўзбекистон ва Озарбайжон ФВВлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди

2016 йилнинг 29 январь куни 2015 йил 19 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Битим шартларига кўра томонлар табиий, техноген ва экологик хусусият касб этувчи фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва бартараф этиш борасида ўзаро ёрдам кўрсатиш, мониторинг қилиш, тегишли давлат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, маълумот алмашиниш, мутахассислар тайёрлаш орқали ҳамкорликни амалга оширади.

Top