Спорт | 10:09 / 25.02.2016
2363
1 дақиқада ўқилади
Блаттер ФИФА апелляция қўмитаси қароридан норози бўлди ва арбитраж судига мурожаат қилмоқчи
Футбол фаолиятидан четлатилган ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер апелляция қўмитасининг 8 йиллик муддатни фақат 2 йилга камайтирганидан норози бўлди. Энди у Лозаннадаги Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилмоқчилигини айтган.
24 февраль куни ФИФА апелляция қўмитаси томонидан Блаттер ва Платинининг дисквалификация муддатлари 8 йилдан 6 йилгача туширилгани маълум бўлганди.
"Мен апелляция қўмитаси қароридан қаттиқ ранжидим. Менинг кейинги қадамим Лозаннага йўналади", деган у Telegraph газетаси учун берган интервьюсида.