Жаҳон | 15:37 / 25.02.2016
3955
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонда судья амалини эгаллаш шартлари оғирлашди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев судьялик лавозими номзодларини қаттиққўллик билан танлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қонунга биноан, судьялик стажировкасига фақат Қозоғистон Республикасининг 25 ёшга етган фуқаролари киритилади;
олий ҳуқуқий маълумотга эга, юқори аҳлоқ-интизомли, шаънига доғ тушмаган, ва, қоидага асосан, судда котиб, консультант-ёрдамчи, прокурор, адвокат сифатида камида беш йил, ёки бошқа ҳуқуқий касбда камида ўн йил фаолият юритган;
амал қилиш муддати ўтиб кетмаган мувофиқлик имтиҳонини топширган;
судьялик лавозимининг профессионал мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилувчи касалликлари йўқ эканини тасдиқловчи тиббий кўрикдан ўтган бўлиши лозим.