11:52 / 25.02.2016
2199

Сергей Ребров: «Манчестер Сити» хатоларимиздан 100 фоиз фойдаланди. Бу биз учун тажриба»

Украинанинг «Динамо» Киев жамоаси бош мураббийи Сергей Ребров Европа чемпионлар лигасининг «Манчестер Сити»га қарши учрашувидан (1:3) кейин ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Биринчи бўлимда биз «Манчестер Сити»га ўзининг барча кучли томонларини кўрсатиш учун шароит яратиб бердик. Уларга майдон марказида ўйнашига қўйиб бердик, улар фақат марказдан ҳужумларни ташкил қилишди. «Сити» хатоларимиздан 100 фоиз фойдаланди. 

Албатта бу биз учун улкан тажриба мактаби. Умид қиламанки, шогирдларим бу каби хатолар кечирилмаслигини яхши тушуниб етишди. Биз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга чиқдик. «Манчестер Сити» ҳақли равишда ғалаба қозонди. Уларда ўта юқори савиядаги ҳужумкор ижрочилар йиғилганини кўриш қийин эмас», – дея таъкидлади Ребров.

Top