22:42 / 26.02.2016
11116

Жанни Инфантино ФИФАнинг янги президенти этиб сайланди

Цюрихда 26 февралда бўлиб ўтган муддатидан олдинги ФИФА президентига овоз беришнинг 2-босқичи натижаларига кўра, ФИФАнинг янги президенти этиб УЕФА бош котиби Жанни Инфантино сайланди.

Инфантино 115 овоз тўплади. Шайх Салмон ибн Иброҳим ал-Халифа 88 та овоз, Иордания шаҳзодаси Али Ал-Ҳуссайн — 4 та овоз олди, Жером Шампань эса бирорта овоз олмади.

Эслатиб ўтамиз, овоз беришнинг 1-босқичи натижасига кўра Инфантино 88 та овоз, шайх Салмон — 85 та, шаҳзода Али — 27 та, Жером Шампань 7 та овоз олганди. Ҳеч бир номзод талаб қилинувчи учдан икки овозни йиға олмагани сабабли 2-босқич ўтказилишига қарор қилинди. 2-босқичда 207 та овоздан ярмини, яъни камида 104 та овоз йиғиш керак бўлган.

Шу тариқа Инфантино ФИФАнинг янги президенти этиб сайланди. ФИФАнинг янги президенти мандати 2019 йилгача амал қилади.

Ўзбекистон номидан ушбу тадбирда ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев қатнашди.

Top