18:55 / 26.02.2016
5921

Путин: 2015 йилда 400 нафар хорижий жосуснинг фаолиятига чек қўйилди

Россия президенти Владимир Путин ФХХ аъзолари билан учрашувда 2015 йилда Россия ҳудудида 400 нафардан ортиқ хорижий жосуслар фаолиятига чек қўйилгани ҳақида маълум қилди.

«Ўтган йили хорижлик жосусларнинг Россиядаги фаоллиги кучайди. Бунга далиллар етарлича», — дейди Путин.

Унинг қайд этишича, 2015 йилда «400 нафарда ортиқ хорижлик жосуслар фаолияти» тўхтатилган.

Путин бундай шахслардан 23 нафарига нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида маълум қилган.

Путин бу йиғилиш вақтида ФХХ ходимларига чегараларда қочқинлар оқимини қатъий назорат қилиш вазифасини топширган.

Top