Қирғизистон бош вазири: агар етарлича энергетик қувватлар бўлмаса, унда импорт қилиш керак
"Агар ўзимизнинг етарлича энергетик қувватларимиз бўлмаса, унда уни импорт қилиш керак", деб айтди Қирғизистон ҳукумати йиғилишида мамлакат бош вазири Темир Сариев.
Ҳукумат йиғилишида аксилинқироз дастури ва бизнесни мураккаб шароитларда қўллаб-қувватлаш имконияти кўриб чиқилди. Қирғизистон Миллий энергетик холдинг компанияси ҳисоботида компания раҳбари мавжуд энергетик қувватлар етмаётганини таъкидлаб ўтди. Ҳозирда энергохолдинг тадбиркорларга ишлаб чиқариш учун 60 мегаватт қувват бериши мумкин. Бироқ электр тармоқларига уланишга рухсат олиш учун ҳеч қандай гап йўқ.
Темир Сариевни ишларнинг бундай вазиятдалиги қониқтирмаган. "Бу йўналишда қатъий чоралар қабул қилиш керак. Агар биз бизнесга ўз кучларимиз билан қувват бера олмасак, унда уни импорт қилиш керак. Агар бизнесда электр энергия бўлмаса, ишлаб чиқариш тўхтаб қолади. Бундай бўлиши керак эмас. Тадбиркорлар тўлашга тайёрлар, улар бинолар қуриш учун имкониятлар сўрамоқдалар, биз эса уларни чекламоқдамиз. Янги биноларни газга ўтказиш керак, зарур бўлганда кўмирда ишловчи буғ қозонхоналари қуриш керак. Баъзи жойларда кўмир шундоқ турадию, бироқ уйлар электр билан иситилади", деб айтди Темир Сариев.