Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 14:32 / 26.02.2016
4940
1 дақиқада ўқилади
Хитойдан катта маблағларнинг чиқиб кетиши жаҳон иқтисодиётига хавф солади
Мамлакатдаги иқтисодий ўсишнинг сусайиши кўринишида Хитойдан сезиларли даражадаги маблағнинг чиқиб кетиши жаҳон иқтисодиёти учун хатарлидир, деб маълум қилди Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард.
Кристин Лагард Шанхайда бўлиб ўтадиган икки кунлик “йигирматаликлар” мажлиси олдидан марказий банклар бошқарувчилари ва молия вазирлари йиғилишида ҳам худди шундай маълумотни билдирганди, деб хабар берди RNS.
Шунингдек, у Хитой иқтисодиётида ички ялпи маҳсулот 6,3 фоизга ўсишини ҳам прогноз қилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш