Спорт | 07:34 / 27.02.2016
7880
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Алишер Усмонов "Эвертон" жамоасининг янги эгаси бўлди ва "Арсенал"даги улушини 30 фоизга оширди
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Англиянинг "Эвертон" футбол жамоасининг янги эгасига айланди. 62 ёшли тадбиркор, шунингдек, ўзининг "Арсенал" жамоасидаги улушини 14 фоиздан 30 фоизга оширди.
Усмонов "канонирлар"нинг асосий эгаси бўлмагани сабабли у бошқа клубнинг эгаси бўлишга ҳуқуқи бор эди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.
Жорий мавсумда "Эвертон" Англия Премьер-лигасида бир текис иштирок эта олмаяпти, жамоа 26 та турдан кейин 11-ўринни эгалламоқда. "Эвертон" қўлга киритган охирги соврин 1995 йилги Англия Кубоги ҳисобланади.
Forbes журналининг маълумотларига кўра, Алишер Усмоновнинг бойлиги 2015 йилда 14,4 млрд долларни ташкил қилган.