15:19 / 27.02.2016
2135

«Арсенал» 2015 йилнинг иккинчи ярмидаги зиёни 3,4 млн фунтни ташкил этди

«Арсенал» 2015 йилнинг иккинчи ярми бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, жамоанинг фаолияти орқали бу даврда 158 млн фунт ишлаб топилган (телетрансляциялардан келган пуллар, УЕФА ажратган улушлар ва ҳомийлик маблағлари).

Футболчилар трансфери орқали кўрилган даромад - 300 минг фунт (1 йил олдинги кўрсаткич – 27,6 миллион фунт). Янги футболчиларнинг қайдномага киритилиши орқали олинган амортизация маблағлари - 29,2 млн фунт.

Барча солиқлар тўланганидан кейин жамоанинг зиёни 3,4 млн фунт бўлди (1 йил олдинги кўрсаткич 6,2 миллион фунт фойда).

«Арсенал»да қисқа муддатда қайтариш талаб этиладиган қарзлар мавжуд эмас. Умумий қарзлар учун ажратилган маблағлардан ташқари пул захиралари миқдори 135,9 миллион фунтни ташкил этади.

Жамоадагилар 2015 йил натижаларидан тўла қониқиш ҳосил қилишган ва келгуси молия йилида АПЛдаги ўйинлар телетрансляцияларидан келадиган катта маблағлар эвазига мўмай даромад кўришни режалаштиришган.

Бундан олдинроқ, россиялик миллиардер Алишер Усмонов ўзининг "Арсенал" жамоасидаги улушини 14 фоиздан 30 фоизга оширгани ҳақида хабар қилинганди.

Top