08:38 / 27.02.2016
2163

Fitch рейтинг агентлиги Озарбайжоннинг кредит рейтингини пасайтирди

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Озарбайжоннинг кредит рейтингини BBB- дан BB +, яъни "чиқинди" даражасигача пасайтиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

"Нефтга паст нархлар Озарбайжоннинг молиявий ҳолатини анча ёмонлаштирди", деб таъкидлаб ўтдилар агентлик таҳлилчилари.

Уларнинг айтишича, рейтингни пасайтириш ҳақидаги қарорга Озарбайжон ҳукуматининг нефть нархи пастлиги сабабли даромадлари ва харажатларини тўғрилашга қодирмаслиги таъсир қилди, бу эса қўшимча салбий рейтинг ҳаракатини келтириб чиқариши мумкин.

Агентлик вакиллари Озарбайжон ялпи ички маҳсулотининг 2016 йилда 3,3 фоизга камайишини прогноз қилмоқдалар.

Аввалроқ Озарбайжон S&P рейтинг агентлиги томонидан мамлакат рейтингининг "чиқинди" даражасигача туширилганига норози бўлгани маълум қилинганди.

Top