Жамият | 17:10 / 27.02.2016
3874
1 дақиқада ўқилади

Гватемалада икки собиқ ҳарбий 120 ва 240 йилга қамалди

Гватемала суди фуқаролик уруши чоғида аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик жиноятини содир этган икки нафар собиқ ҳарбийни 100 йилдан ортиқ муҳлатга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақида CNN маълум қилди.

Подполковник Стилмен Франсиско Рейес 120 йил муддатга, ҳарбий комиссар Хериберто Вальдес — 240 йил муддатга қамалди.

Хабар қилинишича, жинсий зўравонликка учраган аёллар сони 15 нафар бўлиб, улар Гватемаланинг туб аҳолисдир. Кекчи номи билан машҳур мазкур фуқаролар фақат майя тилида гаплашади.

Қотиллик, зўрлаш ва жинсий хўрлаш жиноятлари 1982-1983 йилларда Гватемалада бўлган фуқаролар уруши даврида, мамлакатнинг шарқий қисмига жойлашган ҳарбий базада содир этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш