Спорт | 14:42 / 27.02.2016
3080
2 дақиқада ўқилади

Жанни Инфантино: «Мен дунёга шунчаки европалик номзод эмаслигимни кўрсатиб қўймоқчиман»

ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино янги лавозимида сиёсий мақсадларни ифодаламаслигига ишонч билдирди.

Сиёсат ҳақида
Мен футбол оламининг парчаланиб кетгани ҳақидаги фикрларга қўшилмайман. Сайловлар бўлиб ўтди, кофедерациялар ўртасидаги уруш эмас. Сайловда кимдир ғолиб бўлади, кимдир ютқазади, ҳаёт эса ўз оқимида давом этади.

Африкада менинг кўплаб дўстларим бор. Мен бу қитъанинг кўплаб мамлакатларига сафар қилганман. Бундай гапни Осиё ҳақида ҳам, Океания, Америка ҳақида ҳам айтишим мумкин. Менда бутун дунёдаги мамлакатлар бўйлаб ҳамкорларим бор.

Биз биргаликда ишлаймиз ва дунёга мен шунчаки УЕФАдан кўрсатилган номзод эмас, футболдан кўрсатилган номзод эканимни кўрсатамиз. Биз шу ердамизми, футбол учун ишлашимиз керак, сиёсат учун эмас.

ФИФАнинг янги бош котиби ким бўлиши ҳақида
"Менда ҳозир бу лавозим учун бир қанча номзод бор. Кимни танлаш ташкилот кенгашига ҳавола. Бу жуда муҳим лавозим. Мен бу лавозимни ўта кучли инсон эгаллашини истайман. Мен аввал айтганим, ФИФА раҳбарига айлансам, бош котибликка европалик эмас, бошқа қитъа вакили тайинланишини таъминлайман, деб. Шундай бўлади", дейди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотнинг бундан олдинги бош котиби Жером Вальке шу йилнинг январь ойида ташкилотдаги коррупция можаросига аралашгани учун 12 йилга футбол фаолиятидан четлаштирилганди. Унинг вазифасини вақтинчаликка Маркус Каттнер бажариб турибди.