Жаҳон | 18:47 / 27.02.2016
2480
1 дақиқада ўқилади

Париждаги халқаро кўргазмада тартибсизликлар юз берди

Парижда 27 февралда бошланган халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида тартибсизликлар юз берди. Норозилик билдираётганлар Франция қишлоқ хўжалиги вазирлигининг кўргазмадаги стендини вайрон қилишди. Бу ҳақда France Presse нашри хабар бермоқда.

Норозилар кўргазмани очгани келган Франция президенти Франсуа Олландни ҳуштакбозлик ва унинг истеъфога кетишини талаб қилган ҳолда ҳайқириқлар билан кутиб олдилар. Улардан баъзиларида эса "Мен фермерман, мен ҳалок бўляпман" деган ёзувли футболкалар бўлган.

Воқеа жойига намойишчиларни тинчлантириш учун мамлакат хавфсизлик кучлари етиб келган.

Кўргазма 6 мартгача давом этади. Унга 650 минг одам ташриф буюриши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш