08:20 / 27.02.2016
1933

Сомалидаги меҳмонхонага ҳужум қурбонлари сони 14 кишига етди

Сомали пойтахти Могадишодаги меҳмонхонага жангарилар уюштирган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида 9 нафар фуқаро ва 5 нафар жангари бор. Шунингдек, 30 киши жароҳат олган.

Маҳаллий полицияда айтилишича, террорчи-худкуш меҳмонхонага кираверишда автомобилни портлатган, шундан кейин "Аш-Шабоб" гуруҳи жангарилари бино ичига бостириб кирган.

Аввалроқ 9 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Top