12:33 / 27.02.2016
4070

Суриянинг Ҳама вилоятида теракт амалга оширилди

27 февраль куни Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича тинчлик сулҳи кучга кириши билан хунрезликлар давом этди. Сулҳда қатнашмаган учинчи томон терактлар ва ҳужумлар амалга оширишда давом этмоқда.

Мамлакат шарқидаги Ҳама вилоятининг Саламия шаҳрида автомобилга ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу портлаш туфайли 2 киши ҳалок бўлган.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ бу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Top