Жамият | 16:15 / 28.02.2016
3230
1 дақиқада ўқилади

Германияда Аушвиц-Биркенау концлагерининг 95 ёшли санитари суд қилинади

Германиянинг Шверин шаҳрида Аушвиц-Биркенау концлагерида санитар бўлиб ишлаган 95 ёшли Губерт Зафке судда олдида жавоб беради. Унга минглаб одамларнинг ўлдирилишида иштирок этганлик айби қўйилмоқда, деб ёзади Reuters.

СС аъзоси бўлган Зафке 1943 йилда Польша жанубидаги немис концлагерига шифокор сифатида ишга киради. Шверин шаҳри прокуратурасининг фикрича, Зафка Аушвицдаги оммавий қатлда иштирок этган. Маълум қилишларича, у ерда 1,2 млн одам ўлдирилган.

Суд пайтида икки кишидан кам бўлмаган гувоҳнинг кўрсатмалари тақдим этилиши кутилаяпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш