Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:00 / 28.02.2016
4574
1 дақиқада ўқилади
Сеулда Россия ва АҚШ мадҳияларини алмаштириб юборишди
Россиялик конкида учиш бўйича жаҳон чемпиони Павел Кулижников Сеулдаги жаҳон чемпионатида ўз медалини ҳимоя қилди ва биринчи ўринни қўлга киритди. Ташкилотчилар унга соврин топширилгандан кейин Россия мадҳияси ўрнига АҚШ мадҳиясини қўйиб юборишди. Хато кўп ўтмай тузатилган.
Таъкидлаш жоизки, бундай хатолар охирги вақтларда жуда кўп кузатилмоқда. Айниқса, Россия ва АҚШ мадҳияларининг алмаштириб юборилиши биринчи марта юз бераётгани йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш